Фанлар

1 тадан 3 тагача имтиҳон

Имтиҳон

Ягона

Ўқиш

4 ойдан бошлаб

1 та имтиҳон нархи

0,5 МҲЭКМ

Малака даражаси

Бошланғич

Эътибор беринг

AFS мақомини олиш учун имтиҳонларга кириш учун сиз ACFP абитуриентига айланишингиз керак

AFS малакаси нима

ACFP малака даражасининг биринчи поғонаси — молиявий таълимни бошлаётганлар учун.

Кимга тўғри келади

  • Эндигина бошлаётган бухгалтерларга
  • Иқтисодиёт-молия соҳаси мутахассисликлари талабаларига
  • Ҳисобга олиш объектлари бўйича мутахассисларга
  • Бош бухгалтерларга
  • Ўқитувчиларга
  • Репетитор-бухгалтерларга
  • Тадбиркорларга

Нимадан иборат

  • Молиявий ва бошқарув ҳисоби, бухгалтерия ҳисоби амалиёти бўйича бошланғич билим ва кўникмалар
  • 4 та билим ва кўникмалар соҳаси
  • Мустақил ёки ўқитувчи билан/ўқув марказида бўлиши мумкин бўлган тайёргарлик

Сиз олинган билимларни қўллашингиз мумкин бўлган лавозимлар

  • Кичик бухгалтер
  • Бухгалтер ёрдамчиси

AFS дастурини муваффақиятли тамомлагандан сўнг
сиз қуйидагиларни бажара оласиз

бошқарув ҳисобининг асосий концепциялари - харажатлар, бюджетлаштириш, оғишлар, бизнес қарорларини қабул қилишда фойдаланиладиган маълумотларни тушуниш

кичик савдо компаниясида ҳисобни юритиш

ҳисобда базавий математика кўникмаларини қўллаш

excel базавий функцияларидан фойдаланиш

бухгалтер ёрдамчиси сифатида ишлаш

Имтиҳонлар тўғрисида ахборот

Ўқиш

buxgalter.academyда

- ACFP абитуриентлари учун бепул

Топшириш жойи

Имтиҳон марказида

Имтиҳон сессиялари

Ноябрь, март, июнь, сентябрь ойларида

Киришга доир талаблар

  • Маълумот - ўртадан паст эмас
  • Иш тажрибаси - аҳамиятга эга эмас

Нархи

Битта имтиҳон учун

0.5 МҲЭКМ

Малака берилганлиги тўғрисида ҳужжат

AFS дипломи

AFS дипломи

Associate Finance Specialist — Сертификатланган кичик молия мутахассиси

Оммабоп саволлар

AFS (Associate Finance Specialist) - сертификатланган кичик молия мутахассиси, ACFP малакалар тизимининг биринчи даражаси. Бу - молия соҳасининг барча мутахассисликлари асосида мужассам бўлган молия ва бошқарув ҳисоби бўйича бошланғич билимлар ва кўникмаларни тасдиқлаш учун рисоладагидек старт бўлади. Малакани қуйидагилар олиши мумкин:

  • мактаб битирувчилари ва эндигина бошлаётган бухгалтерлар
  • иқтисодиёт ва молия соҳаси мутахассисликлари талабалари
  • олий молиявий маълумотга эга бўлмаган кичик бизнес бош бухгалтерлари, моддий, ҳисоб-китоб бухгалтерлари
  • кичик бизнес раҳбарлари ва мулкдорлари

  • Талаблар: умумий ўрта маълумотдан паст бўлмаган маълумот ва ACFP абитуриенти сифатида рўйхатдан ўтиш.

AFS учта фан бўйича билим ва кўникмаларни тасдиқлайди:

  • Молиявий ҳисоб - савдо компаниясининг ҳар қандай намунавий ўтказмасини тузиш, унинг молиявий ҳисоботларга (молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот, хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот, пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот) қандай таъсир қилишини тушуниш
  • Бошқарув ҳисоби - бошқарув ҳисоби мақсадларида харажатларни бўлишнинг турли усулларини тушуниш, ишлаб чиқариш ва харидлар бюджетларини тайёрлаш, ишлаб чиқариш харажатлари ва тушум бўйича асосий оғишларни ҳисоб-китоб қилиш ва талқин қилиш, маълумотларни таҳлил қилиш учун статистик кўрсаткичларни тушунтира олиш
  • Амалий бухгалтерия - бошланғич ҳужжатларни расмийлаштириш ва юритиш, БҲМСга асосан намунавий бухгалтерия ўтказмаларини тузиш, микро ва кичик бизнес учун асосий солиқларни ҳисоб-китоб қилиш, бизнес юритишнинг асосий шаклларини билиш, оддий операцияларни ҳисобга олиш учун 1С ва 1 Uz дастурларидан фойдаланиш.

AFS малакасини олиш учун 2 та имтиҳон топшириш керак: A.FR+MA - Молиявий ва бошқарув ҳисобига кириш бўйича ягона имтиҳон (асосий имтиҳон, молиявий ва бошқарув ҳисоби бўйича материални ўз ичига олади); A.PA - Амалий бухгалтерияга кириш.


A.FR+MA ягона имтиҳони: тест шаклидаги 75 та биргина саволлар (молиявий ҳисоб бўйича 37 та, бошқарув бўйича 38 та), давомийлиги 3 соат, ўтиш балли 60% (150 баллдан 90 балл), ёпиқ китоб билан ўтказилади.


Имтиҳонлар йилига 3 марта: февраль, июнь ва октябрь ойларида ўтказилади.

Тайёргарлик давомийлиги: барча имтиҳонлар учун 5 ойдан бошлаб; ўрта мактаб битирувчилари учун ҳафтасига 10-12 соат ўқиш шарти билан 4 ойгача.


Нархи: A.FR+MA имтиҳони - 0,5 МҲЭКМ; A.PA имтиҳонининг нархи алоҳида кўрсатилган. Дастлабки 12 ой ACFPга аъзолик Абитуриентлар учун бепул, кейинчалик йилига 1 БҲМ.


Бепул тайёргарлик: Ҳисоб юритиш ва солиқлар бўйича ресурс марказида 4 та бепул курс мавжуд - A.FR Молиявий ҳисобга кириш, A.MA Бошқарув ҳисобига кириш, A.MT Молиячи учун математика асослари, A.XL Молиячи учун Excel асослари.

Профессионал афзалликлари:

  • халқаро эътироф ва жаҳон даражасидаги касбий маҳорат чўққилари томон биринчи қадам; 
  • молиявий ва бошқарув ҳисоби бўйича бошланғич билимларни тасдиқлаш;
  • қуйидаги лавозимларда ишлаш имконияти: бошқарув ҳисоби бўйича бухгалтер ёрдамчиси, бош бухгалтер ёрдамчиси, кичик иқтисодчи, кичик бухгалтер, иқтисодчи ёрдамчиси, нархни белгилаш бўйича иқтисодчи ёрдамчиси, тафтишчи-бухгалтер ёрдамчиси, аудитор ёрдамчиси, участка бўйича бухгалтер.


Мартабада ўсиш имкониятлари:

  • ACFPда иштирок этиш даражасини Абитуриентдан Талабагача ошириш;
  • CFS малакасини олиш учун базавий даражадаги имтиҳонларга кириш имконияти;
  • молия мутахассисининг базавий ва профессионал билим ва кўникмаларини ўзлаштириш учун асос;
  • молия мутахассиси мартабада ўсиши учун илк инвестициялар.


Бизнес учун:

  • молиявий ва бошқарув ҳисобининг умумий принципларини тушуниш;
  • молияни яхшироқ бошқариш ва асосланган қарорлар қабул қилиш;
  • молия мутахассиси фаолиятини назорат қилиш имконияти.
no

Ўз билимингизни тасдиқлашга тайёрмисиз?

Имтиҳонларни топширинг ва молия ҳамда бизнесни бошқариш соҳасида янги мартаба имкониятларини очадиган малакага эга бўлинг. Касбда ўсиш томон дадил қадам ташланг.

Имтиҳонларга ўтиш